Мадриддаги Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг BioGreen Road компанияси вакиллари билан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Компания сувни гелга макромолекуляр айлантириш технологияси тақдимотини ўтказди.
Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида Асакадаги тўқимачилик корхонасида бўлди. У ерда вилоят мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Таннархни 15 фоизга қисқартириш, 65 фоиз қўшилган қиймат яратиш режалари таъкидланди.
Ердан пахта ҳосили учун фойдаланадиган кластерларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади. Ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошса, 2025 йилда пулнинг қолган 30 фоизи берилади. Бу ҳақда президент қарори чиқди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.
Президент Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга экспортни кредитлашга ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Имтиёзли шартларда ажратилган ҳар 1 долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келмоқда.
Инсоният тупроққа минг йиллардан бери бир неча босқичда ишлов беради: юмшатади, текислайди, кесакларни майдалайди, бегона ўтларни чопади. Бу ишлар қисқа истиқболда ҳосилдорликка ижобий таъсир қилади, бироқ сувнинг исроф бўлиши ва ҳатто чанг бўронларига олиб келади. Хўш, буни ўзгартириш мумкинми?
Нукуслик фотосуратчи Азамат Маткаримов иш билан тез-тез Урганчга боради. Бу сафарларида у қишлоқ манзаралари йил давомида қандай ўзгаришини кузатади. Фасллар алмашинуви шолизорларда айниқса ёрқин акс этади. Унинг суратлари, масалан, бир лаган палов ортида қанча меҳнат ётгани ҳақида ҳикоя қилади.
Президент боғ ва токзорларни йилига камида бир марта хатловдан ўтказиш, самарасиз деб топилса, ер солиғидан берилган имтиёзни бекор қилиш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, гўшт, тухум ва сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, кредитлар муддатини ошириш ва бошқа вазифаларни белгилади.
Kun.uz Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги йиғилишдан лавҳани эълон қилди. У кластерлар фермерларга қараб ўтирмасдан пахта териб кетишига рухсат берди, шунингдек, бу жараёнга Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбарларининг ўринбосарларини жалб қилди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида йил давомида 39 млрд куб метр сув истеъмол қилинган. Шундан 36 фоизи ёки 14 млрд куб метри тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган, деди президент. Яна 5−6 млрд куб метр сув суғоришнинг эскирган усуллари туфайли йўқотилмоқда.
Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.
МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.
Шарофиддин Мусаев ҳар кўчатга йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қовжираган адирларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо аҳоли дарахтларни ўтин қилиб юборган. Шунга қарамай, намликсиз ҳам дарахтларни қайтариш мумкин. Сабина Бакаева репортажи — шу ҳақда.
Тармоқларда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видео тарқалди. У прокуратурага Қашқадарё вилоятининг учта тумани ҳокимларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Литвиненколар 63 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланади. Улар ҳар йили 300 та асалари уяси билан Тошкент вилояти тоғларидан Сирдарё даштлари томон «юриш» қилади. Асаларичилар сулоласи «Газета.uz»га асаларичилик, ҳосилни йиғиш ва табиий асални тўғри танлаш сирлари ҳақида сўзлаб берди.
Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.
1 апрелдан барча турдаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун 15 фоизлик субсидия берилади, импорт қилинадиган техникалар 3 йил муддатга божхона ва утилизация йиғимларидан озод қилинади. Ускуналар харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг